“Геоинформатика соҳасида илмий тадқиқот ишлари: ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

География ва табиий ресурслар факультети

Ўзбекистон География жамияти

АХБОРОТ ХАТИ

Ҳурматли ҳамкасблар!

“Геоинформатика соҳасида илмий тадқиқот ишлари: ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференциянинг ташкилий қўмитаси Сизни 2018 йил 15-21 октябрь кунлари Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтадиган конференцияда иштирок этишга таклиф этади.

Конференцияда профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар ҳамда соҳа мутахассислари конференция мавзуси доирасида олиб бораётган илмий изланишлари ва уларнинг натижалари, кашфиёт ва ихтиролари, илғор инновацион ғоялари ифода этилган мақолалари билан иштирок этишлари мумкин.

Конференциянинг илмий-амалий йўналишлари:

  1. Геодезик ишларни олиб боришда геоинформатика.
  2. Мавзули картография, web-картография, картографик хизматлар ва иловалар.
  3. Табиий ресурсларни бошқаришда кадастр хизматлари.
  4. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда бошқаришда геоинформатика.
  5. Архитектура ва қурилишда геоахборот технологияларини қўллаш.
  6. Геофазовий таҳлил ва моделлаштириш.
  7. Ерни масофадан зондлаш маълумотларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш.
  8. Таълим тизимида геоахборот технологиялари.
  9. Ер ҳақидаги фанларда геоахборот технологияларининг роли.

Илмий мақолалар учун қўйиладиган талаблар:

  1. Конференцияга тақдим этилаётган мақолалар матни ўзбек, рус ёки инглиз тилларида IMRAD структурасида ёзилган бўлиб, ҳажми камида 5 бетдан кам бўлмаслиги керак (https://ru.wikipedia.org/wiki/IMRAD).
  2. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида аннотациянинг мавжудлиги.
  3. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида калит сўзларининг мавжудлиги (камида 5 та).
  4. Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар келтирилиши шарт.
  5. Матн Microsoft Word дастурида (Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервал, манбалар рўйхати матнда эслатма тартибида рақамланди, матндаги ҳаволалар тўртбурчак қавс билан ажратилиши керак [1, 2-бет]. Тасвирлар рангли ёки оқ-қора вариантда тайёрланади.
  6. Илмий мақолага соҳа мутахассисининг тақризи.

Мақолаларда келтирилган маълумотларнинг ишончлилигига муаллифлар шахсан жавобгардирлар. Магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг мақолалари илмий раҳбарлар тавсияси асосида қабул қилинади.

Конференция материаллари Ўзбекистон География жамияти ахборотномасида иштирокчилар маблағлари ҳисобига чоп этилиши муносабати билан ҳар бир бет учун 15000 сўм миқдорида олдиндан бадал ҳақи тўланади. Конференцияда иштирок этиш учун мақолаларни юқоридаги талабларга мувофиқ тайёрлаб, 2018 йил 1 сентябргача ташкилий қўмитага юборишингизни сўраймиз.

Маъруза матнларини жиҳозлаш намунаси

ФАЗОВИЙ ТАҲЛИЛ ВА МОДЕЛЛАШТИРИШ

Абдуллаев И.Ў. (14 кегель)

Ўзбекистон Миллий университети, География ва табиий ресурслар факультети , Тошкент, Ўзбекистон. ilkhomjon.abdullaev@gmail.com (12 кегель)

Аннотация: матн (12 кегель)

Калит сўзлар: матн (12 кегель)

Матн (14 кегель)

Адабиётлар: (14 кегель)

  1. Асланакашвили А.Ф. Метакартография. Основные проблемы. – Тбилиси.: Мицниереба, 1974. -125 с. (12 кегель)

Маъруза материалларини конференция иши бошланишига қадар нашр қилиш режалаштирилган.

Ташкилий қўмита конференция мавзусига ва талабларига жавоб бермайдиган мақолаларни ёки белгиланган муддатдан кейин келган мақолаларни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Қўшимча маълумот олиш учун ташкилий қўмитага мурожаат қилиш мумкин

Абдуллаев И.Ў.

(+99893 378 75 96)  

ilkhomjon.abdullaev@gmail.com

Рўзиев А.С.

(+99893 396 47 01)

azizjon.ruziev84@gmail.com

Пренов Ш.М.

(+99897 769 67 35):

prenov0405@gmail.com

Якубов Ғ.З.

(+99897 704 26 56)

yakubov1203@gmail.com

Ташкилий қўмита манзили:

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 100174, Тошкент ш., Университет кўчаси 4, География ва табиий ресурслар факультети, геодезия ва картография кафедраси.